Ochiq ma’lumotlar – internet tarmog’ida ma’lumotlar massivi formatida joylashtirilgan, inson tomonidan oldindan o’zgartirish kiritilmasdan (mashina o’qiydigan) foydalaniladigan va avtomatlashtirilgan tarzda ishlov berilishini ta’minlaydigan hamda erkin (bepul) foydalaniladigan davlat va mahalliy o’zini-o’zi idora qilish organlari faoliyati to’g’risidagi ma’lumotlardir.
Tartib raqami | Amalga oshiriladigan tadbir. / Taqdim etiladigan hujjat shakli, amalga oshirish mexanizmi, kutilayotgan natija | Ijro uchun mas'ul vazirlik va idoralar | Amalga oshirilgan ishlar |
---|---|---|---|
Tartibraqami | Амалга ошириладиган тадбир. / Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ижро учун масъул вазирлик ва идоралар | Амалга оширилган ишлар |
1 | ПФ-3г-банд. Академик таътил беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин: академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади; оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имконияти бўлмаган талабаларга ҳам академик таътилни олиш ҳуқуқи берилади; талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинади; академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда академик таътил олишни истаган талабалар томонидан сиртқи ва масофавий шаклда мустақил таълим олишни ташкил этиш; олий таълим муассасаларида экстернат тартибида таълим олиш бўйича ҳуқуқий асосларни яратишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси. / А.Холиқов | Бажарилди. Мазкур банд ижроси бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, https://project.gov.uz/ портали орқали Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Асос: Вазирликнинг 2021 йил 3 мартдаги 81-01-144-сонли хати (ИД-29340). 2021 йил 3 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекситон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги ВМҚ-344-сонли қарори қабул қилинган. |
2 | ДД-234-банд. Олий таълим муассасалари ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицейларнинг олий таълим муассасалари билан узвий боғланишини таъминлаш, 187 та техникумни ўз йўналиши бўйича турдош олий таълим муассасалари ва тармоқ корхоналарига бириктириш. / Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Лойиҳада: техникумларни ўз йўналишлари бўйича турдош олий таълим муассасалари ҳамда тармоқ корхоналарига бириктириш; ўқувчиларнинг тегишли ўқув машғулотлари ва амалиётларини бириктирилган корхоналарда ташкил этиш; тармоқ корхоналари томонидан зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда битирувчиларни мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш; илғор хорижий тажриба асосида академик лицейларнинг ўқув-методик ҳужжатларини олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилади. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар. / С.Ниязбеков А.Мелибоев | Бажарилди. Мазкур банд ижроси бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари, техникумлар ва академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда узвий боғланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, https://project.gov.uz/ портали орқали Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Асос: Вазирликнинг 2021 йил 17 майдаги 81-01-587-сонли хати (ИД-43713). 2021 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5241-сонли қарори қабул қилинди. |
3 | ДД-235-банд. (ПФ-3а.1-банд) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент грантини жорий этиш. / Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада: Президент гранти соҳиби бўлган талабага ўқишни битиргунига қадар амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган Президент гранти стипендиясини тўлаш; ўқув семестри якуни бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” баҳо бўлиб, битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” баҳо бўлмаганда, ушбу тоифадаги талабаларга келгуси семестрлар мобайнида Президент гранти стипендияси берилмаслиги; ёшларда ўз устида мустақил ишлаш кўникмаларини ҳосил бўлишини қўллаб-қувватлаш назарда тутилади. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги / Қ.Артиков А.Холиқов | Бажарилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 январдаги “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 59-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳттпс://прожеcт.гов.уз/ портали орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Асос: Вазирликнинг 2021 йил 9 апрелдаги 81-01-458-сонли хати (ИД-29883). 2021 йил 6 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5172-сонлиқарори қабул қилинди. |